АҚШда космик лицензиялаш тартибини кескин соддалаштириш таклиф этилди

АҚШ Транспорт вазирлиги тижорий космик парвозлар ва космодромлар қурилишини лицензиялаш тартибини 13 та федерал қонун талабларидан озод қилишни таклиф қилди. Мазкур ташаббус АҚШ президентининг 2025-йил август ойида имзоланган ва маъмурий тўсиқларни қисқартиришга қаратилган фармонига асосланади.
АҚШ Транспорт вазирлиги тижорий космик парвозлар, аппаратларни ерга қайтариш ва космодромлар қурилишини лицензиялаш жараёнини 13 та федерал қонун, жумладан Миллий экологик сиёсат тўғрисидаги қонун (НEПА) талабларидан озод қилишни таклиф қилди. ixbt.com маълумотига кўра, ушбу идора мазкур тартиб-қоидалар жамоат хавфсизлиги, мулкни муҳофаза қилиш ҳамда мамлакат миллий манфаатларини таъминлаш учун эндиликда зарур эмаслигини, уларни бекор қилиш лицензия бериш жараёнини сезиларли даражада тезлаштиришини таъкидлаган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Мазкур ташаббус АҚШ президентининг 2025-йил август ойида имзоланган ва тижорий космонавтика йўлидаги маъмурий тўсиқларни қисқартиришга қаратилган фармонига асосланади. Шунингдек, Транспорт вазирлиги АҚШ Олий судининг 2025-йилдаги қарорига ҳам таянган бўлиб, у НEПА қоидаларининг қўлланилишини фақат кўриб чиқилаётган лойиҳанинг бевосита оқибатлари билан чеклаб қўйган эди. Ҳужжат лойиҳаси 30-июль куни эълон қилинган бўлиб, олдинда 30 кунлик жамоатчилик муҳоками кутиб турибди.
Жамоатчилик муҳокамаси ва тармоқ реакцияси
Муҳокамалардан сўнг АҚШ Федерал Фуқаро авиацияси бошқармаси (ФАА) келиб тушган барча эътироз ҳамда таклифларни кўриб чиқиб, ҳужжатнинг якуний версиясини қабул қилади. Космик саноат вакиллари ушбу ташаббусни мамнуният билан қўллаб-қувватлади. Уларнинг фикрича, экологик баҳолашлар ва махсус ҳисоботларни тайёрлаш кўпинча кўп вақт ҳамда маблағ талаб қилади, бироқ амалда бу ҳеч қачон лойиҳаларни рад этиш учун сабаб бўлмайди.Коммерсиал Спасе Федератион оралиқ ассоциациясининг билдиришича, киритилиши кутилаётган ўзгаришлар лицензиялаш жараёнини тезлаштириб, ортиб бораётган талабга мос равишда тижорий парвозлар сонини ошириш имконини беради. Шу билан бирга, экологик ташкилотлар ушбу ташаббусга қарши кескин чиқиш қилди.
Экологик ташкилотларнинг хавотирлари
Мутахассисларнинг таъкидлашича, нафақат НEПА, балки Йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар тўғрисидаги қонун, Тоза сув ҳамда Тоза ҳаво қонунлари таъсирини ҳам заифлаштириш таклиф этилмоқда. Масалан, Сентер фор Биологикал Диверситй ташкилоти SpaceX компаниясининг Тексасдаги Starbase космодроми ёнидаги ер алмашинуви бўйича суд низоларини олиб бормоқда.Ушбу ташкилот вакиллари экологик талабларнинг бекор қилиниши тижорий космик инфратузилмани ривожлантириш жараёнида табиат ҳудудларини муҳофаза қилиш имкониятларини жиддий даражада сусайтириб юбориши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.






























Изоҳлар 0
…