Ўзбекистонлик заргардан Роналдуга совға қилинган қимматбаҳо соат интернетда муҳокамага сабаб бўлди

Ўзбекистонлик заргардан Роналдуга совға қилинган қимматбаҳо соат интернетда муҳокамага сабаб бўлди

Ўзбекистонда туғилган таниқли заргар Ёқуб Арабов Криштиану Роналдуга қиймати 1 миллион доллардан ошиши айтилаётган қўл соатини ҳадя қилди. Совға футболчи ва заргар ўртасидаги учрашув вақтида тақдим этилган.

Қаҳрабо рангида ишланган соатни кўрган Роналду ўзида худди шу тусдаги "Бугатти" автомобили борлигини айтди. Буни эшитган Ёқуб Арабов футболчининг автомобиль тўпламида шундай рангдаги машина мавжудлигидан хабарсиз бўлганини билдирди.

"Ал-Наср" клуби ва Португалия терма жамоаси сафида тўп тепаётган Роналду қимматбаҳо автомобиллар ҳамда соатларга қизиқиши билан ҳам танилган. Бироқ тақдим этилган соат ранги унинг "Бугатти"сига мос келиши заргар учун ҳам кутилмаган ҳолат бўлган.

Учрашув ҳақидаги хабар тарқалгач, мухлислар совғанинг нархи ва ташқи кўринишига қизиқиш билдирди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар