Уй ҳайвонлари учун талаб қилинадиган паспортнинг нусха кўриниши тармоқларда тарқалди

1 дақиқа ўқиш61.7K
Уй ҳайвонлари учун талаб қилинадиган паспортнинг нусха кўриниши тармоқларда тарқалди

7 августдан Ўзбекистонда сақланаётган ва кўпайтирилаётган ҳайвонларни ягона тизимда рўйхатга олиш тартиби амал қила бошлайди. Ҳар бир ҳайвонга алоҳида идентификация рақами берилиб, унинг бутун умри давомида сақланадиган ветеринария паспорти тайёрланади.

Янги туғилган қорамол, қўй, эчки ва туялар 14 кундан кейин, отлар тўрт ойдан, чўчқалар бир ойдан, ит ҳамда мушуклар уч ойдан кейин идентификация қилиниши лозим. Рўйхатга олиш шу муддатдан кейин бир ой ичида амалга оширилади.

Ветеринария паспортида ҳайвон эгаси, профилактик эмлашлар ва даволаш жараёнлари ҳақидаги маълумотлар жамланади. Ҳужжатни расмийлаштириш учун ҳудудий ветеринария бўлимига мурожаат қилиш талаб этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?