Нега баскетбол тўпи айнан оловранг рангда бўлади?

1 дақиқа ўқиш122
Нега баскетбол тўпи айнан оловранг рангда бўлади?
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Баскетбол тўпи 1950-йилларда тўқ жигарранг ранг майдонда ва узоқдан етарлича кўринмагани учун Чикаголик мураббий Пол «Тони»
  • Хинкл таклифи билан ёруғ оловрангга бўяладиган бўлди.
  • Баскетбол 1891 йилда АҚШнинг Массачусец штатидаги Спрингфилд шаҳрида Джеймс Нейсмит томонидан ихтиро қилинган ва дастлаб оддий тўқ жигарранг чарм футбол тўпидан фойдаланилган.

Баскетбол спорти 1891 йилда АҚШнинг Массачусетс штатидаги Спрингфилд шаҳрида YMCA жисмоний тарбия ўқитувчиси Жеймс Нейсмит томонидан ихтиро қилинган. У куз ва қиш ойларида бино ичида ўйналадиган, футболга қараганда хавфсизроқ ва камроқ жароҳатли янги жамоавий ўйин яратишни мақсад қилган.

Дастлаб баскетбол учун махсус тўп бўлмаган. Нейсмит оддий тўқ жигарранг чарм футбол тўпидан фойдаланган. Ҳатто саватлар ҳам ҳозиргидек эмас, балки юқори устунларга маҳкамланган оддий шафтоли саватларидан иборат бўлган.

1890 йиллар охирига келиб баскетбол учун махсусроқ тўплар ишлаб чиқарила бошлади. Бироқ улар ҳам тўқ жигарранг чармдан тайёрланган ва матоли боғичлар билан бириктирилган эди. Бу боғичлар тўпнинг сакрашини нотекис ва олдиндан аниқлаш қийин қилиб қўярди. Кейинчалик резина ва синтетик материаллардан тайёрланган замонавий тўпларга ўтила бошланди.

Нега тўп оловрангга айланди?

Yog'ochli basketbol maydonchasida turgan to'q sariq basketbol to'pi.

1940-йилларнинг охирида резина, чарм ва синтетик материаллардан тайёрланган қолипли тўплар пайдо бўлиб, 1949 йилга келиб уларнинг ўлчами ва вазни стандартлаштирилди. Аммо тўпнинг ранги ҳали ҳам тўқ жигарранг эди.

1950-йилларда Чикаголик жисмоний тарбия устози ва мураббий Пол «Тони» Хинкл бу рангнинг жиддий камчилигини пайқади. Тўқ жигарранг тўп тезкор ўйин вақтида майдондаги футболчилар орасида ҳам, узоқдан қараётган мухлислар учун ҳам етарлича яққол кўринмасди.

Шунда Хинкл тўпни ёруғ оловранг рангга бўяшни таклиф қилди. Янги ранг тўпни анча осон кўриш имконини берди. Бу оддий, аммо самарали ғоя тезда оммалашди ва оловранг тўп АҚШдаги жамоалар, спорт заллари ва мусобақаларда кенг қўлланила бошланди.

Бугун айрим лигалар ва мусобақаларда бошқа ранг ёки турли нақшларга эга тўплардан ҳам фойдаланилади. Шунга қарамай, оловранг баскетбол тўпи спортнинг энг таниш белгиларидан бири бўлиб қолган. Мазкур ранг нафақат эстетик кўриниш, балки ўйинни майдонда ва экран орқали кузатишни осонлаштириши билан ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?