Кореялик сайёҳга 90 минг сўмлик ичимлик сотган Ўзбекистонлик сотувчи Корея телевидениясида ҳам ёритилди

Тошкентда жанубий кореялик сайёҳ сув ва "Маунтин Дю" учун 90 минг сўм тўлагани акс этган видео Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларида ёритилди. Сайёҳ маҳсулотлар нархи одатдагидан деярли 15 марта юқори эканини билгач, пулини қайтаришни талаб қилган. Видео Ютубда тарқалгач, ўзбекистонликлар ундан узр сўради, Туризм қўмитаси эса расман узр билдириб, сайёҳга Ўзбекистон бўйлаб бепул саёҳат қилишни таклиф этди.
Тошкентда жанубий кореялик сайёҳ билан боғлиқ нарх можароси Жанубий Корея оммавий ахборот воситаларида ҳам ёритилди. Блогер "Ўзбекистон" меҳмонхонаси яқинидаги дўкондан сув ва "Маунтин Дью" сотиб олиб, улар учун 90 минг сўм тўлаганини видеода кўрсатган.
У маҳсулотларни харид қилганидан кейин нарх одатдагидан деярли 15 марта юқори эканини билган. Шундан сўнг сайёҳ сотувчидан тўлаган пулини қайтаришни талаб қилган.
Видео Ютуб орқали тарқалгач, Ўзбекистонда ҳам катта муҳокама бошланди. Минглаб ўзбекистонликлар блогерга изоҳ қолдириб, ҳодиса учун узр сўраган.
Вазиятга Туризм қўмитаси ҳам муносабат билдирди. Қўмита сайёҳдан расман узр сўраб, унга Ўзбекистон бўйлаб бепул саёҳат қилишни таклиф этди. Бу таклиф орқали меҳмонга мамлакатнинг бошқа жиҳатларини ҳам кўрсатиш мақсад қилинган.































Изоҳлар 0
…