Майкл Джексоннинг машҳур ҳаракати ортидаги сир очилди

Майкл Джексоннинг машҳур ҳаракати ортидаги сир очилди
Қисқача

Майкл Джексоннинг танасини қарийб 45 даража олдинга эгиб, мувозанатни сақлашига саҳна полидан кўтарилган махсус металл илгак ва унга илинадиган поябзал ёрдам берган. Бу технология хонандага одатий инсон учун деярли имконсиз бўлган даражада олдинга эгилиш имконини берган. Ҳаракатни бажариш учун махсус поябзалдан ташқари кучли мушаклар, жиддий жисмоний тайёргарлик ва узоқ машғулотлар ҳам талаб этилган.

Афсонавий хонанда Майкл Джексон ижро этган энг машҳур рақс ҳаракатларидан бири — танасини қарийб 45 даража олдинга эгиб, йиқилмай мувозанатни сақлаб туриши эди. Бу саҳнани кўрган миллионлаб мухлислар йиллар давомида: “Буни қандай уддалаган?” деган саволга жавоб излаб келган. Аслида эса бунинг бир сири бўлган.

Маълум бўлишича, ушбу ҳаракат ортида нафақат Майкл Джексоннинг маҳорати, балки махсус ишлаб чиқилган технология ҳам ётган. Концерт вақтида саҳна полидан махсус металл илгак кўтарилган, хонанданинг пойабзали эса айнан шу илгакка маҳкам илинадиган тарзда яратилган.

Шу усул ёрдамида Майкл Джексон одатий инсон учун деярли имконсиз бўлган даражада олдинга эгила олган ва шу билан бирга мувозанатини йўқотмаган. Бироқ мутахассисларнинг таъкидлашича, бундай ҳаракатни бажариш учун махсус пойабзалнинг ўзи кифоя эмас — бунинг учун кучли мушаклар, жиддий жисмоний тайёргарлик ва узоқ машғулотлар ҳам талаб этилади.

Шундай қилиб, Майкл Джексоннинг афсонавий рақс ҳаракати истеъдод, инновацион технология ва пухта тайёргарлик уйғунлигининг ёрқин намунаси сифатида тарихда қолган.

Maykl Jeksonning imzosi tushirilgan maxsus poyabzali va uning sahnadagi chiqishi.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар