Чиқиндидан чиққан нарсаларни сотиб ойига 3000 минг доллар топаётган аёл эътибор марказида!

Чиқиндидан чиққан нарсаларни сотиб ойига 3000 минг доллар топаётган аёл эътибор марказида!

АҚШнинг Техас штатида яшовчи 32 ёшли Тиффани Шерри бошқалар ташлаб юборган буюмларни йиғиб, қайта сотиш орқали тирикчилик қилади. Унинг бу ноодатий иши эса ойига минглаб доллар даромад келтирмоқда.

Шерри 2017 йилда интернетда кўрган видеосидан илҳомланиб, дўконлар ва турли бизнеслар ташлаб кетган, аммо ҳали фойдаланишга яроқли буюмларни йиғишни бошлаган.

У чиқиндилар орасидан:

косметика;

электроника;

маиший буюмлар;

турли кундалик маҳсулотларни

саралаб олади ва қайта сотади.

Унга кўра, ташлаб юборилган кўплаб буюмлар аслида ҳали фойдаланишга яроқли бўлади.

Даромади мунтазам тус олгач, Шерри асосий ишидан бўшаб, бу фаолият билан тўлиқ шуғуллана бошлаган. У топган буюмларини ҳовли савдолари ва иккинчи қўл савдо платформаларида сотади.

“Dumpster Diving Mama” номи билан контент яратувчи Шеррининг TikTok’да қарийб 2 миллион, Инстаграм’да эса 400 мингдан ортиқ кузатувчиси бор.

Унинг айтишича, ташлаб юборилаётган кўплаб буюмларга янги ҳаёт бериш мумкин. Шу тариқа у чиқиндини камайтириш билан бирга, ўзига даромад манбаи ҳам яратган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар