Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Жорий йил 10 августга ўтар кечаси Наманган вилоятининг Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қароний зиёратгоҳида сақланаётган Қуръони Карим қўлёзмасини ўғирлаб кетган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Шокиржон Ҳошимовнинг маълум қилишича, қўлга олинганлардан бири Чортоқ тумани, иккинчиси эса Наманган шаҳрида яшовчи фуқаролар бўлган.
Китоб Наманган шаҳрининг Навоий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан бирида сақлаб келинган.
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Дастлабки маълумотларга кўра, Қуръони Каримнинг қўлёзма нусхасига ҳеч қандай зарар етмаган.
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Гумонланувчилар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, қамоққа олинган. Ҳозирда олдинроқ қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Фото: Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати
Эслатиб ўтамиз, Султон Увайс Қароний зиёратгоҳида сақланган Қуръони Карим қўлёзмаси ҳажми жиҳатидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Усмон Мусҳафидан кейинги иккинчи ўринда туради. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?