Ўзбекистон ва АҚШ парламентлараро муносабатлари муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва АҚШ парламентлараро муносабатлари муҳокама қилинди
Ўзбекистон ва АҚШ парламентлараро муносабатлари муҳокама қилинди
Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати
Сенати раиси Танзила Норбоева АҚШ Конгресси Сенати аъзоси, сенатор-демократ Гари Питерсни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигининг кенг доираси хусусан, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий, меҳнат муносабатлари, гендер тенглиги соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда парламентлараро мулоқот муҳим ўрин тутади. Шу боис учрашувда Олий Мажлис парламентлараро гуруҳининг АҚШ Конгресси билан ҳамкорлик бўйича мулоқоти ҳамда АҚШ Конгрессидаги “Ўзбекистон бўйича кокус” фаолияти сиёсий ва иқтисодий соҳаларда ўзаро муносабатларни тизимли ривожлантиришнинг самарали механизмига айлангани эътироф этилган.

Ўзбекистон ва АҚШ парламентлараро муносабатлари муҳокама қилинди

Суҳбат давомида иқтисодий ҳамкорлик масалаларига ҳам эътибор қаратилган. Икки томонлама стратегик шерикликни мустаҳкамлашга таркибига 38 та етакчи компания кирадиган Америка-Ўзбекистон савдо палатаси салмоқли ҳисса қўшаётгани, 2023 йилнинг январ-июл ойларида товар айирбошлаш ҳажми 321,5 миллион долларни ташкил этгани таъкидланган. Инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлат ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш юзасидан фикр алмашилган.

Шунингдек, меҳнат муносабатлари йўналишидаги ҳамкорликни изчил давом эттириш, бунда муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат соҳасига халқаро стандартларни жорий этиш каби масалаларда доимий маслаҳатлашувларни олиб боришга келишиб олинган.

Ўзбекистон ва АҚШ парламентлараро муносабатлари муҳокама қилинди

Бундан ташқари, “Марказий Осиё – АҚШ” C5+1 формати доирасида келгуси йилда Америка томони (ЮСАИД) билан тадбиркор аёлларнинг C5+1 форматида ўтадиган Халқаро форуми, унда тадбиркор аёлларнинг фаол иштироки масалалари ҳам муҳокама қилинган.

Томонлар инсон ҳуқуқларини таъминлаш, эътиқод ва сўз эркинлиги борасида ҳам фикр алмашган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар