date

Ноқонуний қурилма бартараф этилди

Ноқонуний қурилма бартараф этилди

Қонунчиликка мувофиқ, ўзбошимчалик билан қурилган қурилмалар натижасида ҳуқуқлари бузилган шахснинг ёки тегишли давлат органининг даъвоси билан бундай қурилмалар суднинг қарорига асосан жавобгар шахс томонидан ёки унинг ҳисобидан бузиб ташланади.

Когон тумани “Сухор” МФЙда яшовчи фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан енгил конструкцияли айвон қурилганлиги Кадастр агентлиги Когон туман бўлими томонидан аниқланиб, судга даъво аризаси киритилган.

Фуқаролик ишлари бўйича Когон туманлараро судиинг ижро варақасига асосан ўзбошимчалик билан қурилган енгил конструкцияли айвон биноси жавобгар ҳисобидан бартараф этилиши белгиланган.

Бюронинг Когон туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида мазкур қурилма бартараф этилди.

Мазкур тадбирлар давом эттирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ноқонуний қурилма бартараф этилди