date

Ўзбекистонликлар янги молиявий пирамида ҳақида огоҳлантирилди

Ўзбекистонликлар янги молиявий пирамида ҳақида огоҳлантирилди
Ўзбекистон фуқароларини "XCM" платформаси орқали молиявий фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирмоқда. Бу ҳақда "Киберхавфсизлик маркази" давлат унитар корхонаси ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳозирги кунда интернетда кенг тарқалган "xcmwxx" сайти орқали ўзбекистонликларни "осон даромад" ва "ҳисоб қайдномасини тиклаш" баҳонаси билан жалб қилиш ҳолатлари кўпайган. Аслида, бу классик молиявий пирамида ва "фишинг" услубида амалга ошириладиган фирибгарликдир.

Фирибгарлик схемаси қуйидагича ишлайди: "сервердаги носозлик" ёки "хакерлик ҳужуми" баҳонаси билан фойдаланувчиларда ваҳима уйғотилади. Сайт фойдаланувчиларга тизим номаълум хакерлар томонидан ҳужумга учрагани ва маълумотлар вақтинча йўқолганини маълум қилади.

Аслида эса бу ёлғон бўлиб, фойдаланувчини қўрқитиш ва тезда пул тўлашга ундаш учун ўйлаб топилган. Платформанинг ҳар бир даражасида алоҳида тўлов талаб қилинади.

Тизимда "C2" дан "C8" гача ва "Ҳамкор" каби сунъий даражалар мавжуд. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар бир даража учун тўловлар расмий тўлов тизимлари орқали эмас, балки маълум бир жисмоний шахснинг шахсий банк пластик картасига ўтказилади.

Бу эса мазкур платформанинг давлат ташкилотлари ёки бошқа юридик шахслар билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини ва уни фирибгарлар бошқараётганини аниқ кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонликлар янги молиявий пирамида ҳақида огоҳлантирилди