Қашқадарёда янги ҳайдовчи 3 ойда гувоҳномасидан айрилди

Қашқадарё вилоятида янги ҳайдовчилик гувоҳномасини олган йигит қисқа муддат ичида йўл ҳаракати қоидаларини бир неча бор бузиб, кутилмаган натижага дуч келди. Маълумотларга кўра, у атиги 3 ой ичида 13,5 балл тўплаб, белгиланган меъёр чегарасидан ошиб кетган.
Амалдаги тартибга кўра, ҳайдовчилар учун белгиланган балл тизими мавжуд бўлиб, меъёридан ошиб кетган тақдирда уларнинг ҳайдовчилик ҳуқуқи бекор қилинади. Шу сабабли мазкур ҳайдовчининг гувоҳномаси расман тўхтатилган.
Эндиликда у қайта тайёрлов курсларида ўқиши, сўнгра назарий ва амалий имтиҳонларни қайтадан топшириши керак бўлади. Бу эса унга ҳайдовчилик ҳуқуқини қайта тиклаш учун яна вақт ва масъулият талаб этади.
Мутахассислар бундай ҳолатлар янги ҳайдовчилар орасида йўл қоидаларига етарлича эътибор берилмаётганини кўрсатишини таъкидлашмоқда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш эса ҳар бир ҳайдовчининг асосий бурчи экани эслатиб ўтилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!