Қашқадарёда ЙПХдан қочган ҳайдовчи хизмат машинасига урилди (видео)

1 дақиқа ўқиш126
Қашқадарёда ЙПХдан қочган ҳайдовчи хизмат машинасига урилди (видео)

Қашқадарёда йўл-патрул хизмати ходимларининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмаган ҳайдовчи хизмат автомобилига бориб урилди. Ҳодиса 12 август куни содир бўлган.

Вилоят ИИБ маълумотига кўра, тунги навбатчилик вақтида ЙПХ инспекторлари Nexia-2 автомобилини ҳужжатларини текшириш мақсадида тўхтатмоқчи бўлган. Бироқ ҳайдовчи ходимларнинг қонуний талабини бажармасдан, машинада ҳаракатланиб, воқеа жойидан чиқиб кетишга уринган.

Кейинги чорраҳада навбатчилик қилаётган бошқа ЙПХ ходими ҳам ҳайдовчига бир неча бор тўхташ ишорасини берган. Шунга қарамай, у йўлида давом этган.

Шундан сўнг патрул экипажи автомобилнинг йўлини хизмат машинаси ёрдамида тўсишга ҳаракат қилган. Бироқ Nexia-2 ҳайдовчиси ЙПХ автомобилига урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган.

Кўрилган тезкор чоралар натижасида ҳайдовчининг шахси аниқланиб, у қўлга олинган. У ЙПХ ходимларидан ҳужжатлари бўлмагани сабабли қочганини билдирган ва бундай ҳолатни бошқа такрорламаслигини айтган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?