Қашқадарёда Lacetti пиёдаларни уриб юборишига бир баҳя қолди

Қашқадарёда Lacetti пиёдаларни уриб юборишига бир баҳя қолди

Қашқадарёда пиёдалар иштирокидаги хавфли ҳолат видеокамерага тушиб қолди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода “Lacetti” ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойига яқинлашган вақтда тезликни етарлича пасайтирмагани акс этган.

Видеода йўлни кесиб ўтишга уринаётган ота ва бола автомобил билан тўқнашиб кетишига бир неча сония қолганини кўриш мумкин. Ҳайдовчи уларни уриб юбормаслик учун рулни кескин буриб, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ўтказилган. Натижада “Lacetti” ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилгани маълум қилинди.

Шунингдек, автомобил вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилган.

Ҳодиса оқибатида пиёдалар билан тўқнашув содир бўлмаган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар