Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи йигит ўйнаб юрган 3 ёшли болакайни уриб юборди (видео)

Қашқадарёда 17 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Chery автомобили 3 ёшли болани уриб юборди. Воқеа акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Маълумотларга кўра, воқеа 30 июнь куни Қамаши туманида юз берган. 17 ёшли ҳайдовчи автомобилни жойидан ҳаракатга келтираётган пайтда йўл четида турган 3 ёшли болани эҳтиётсизлик сабаб босиб кетган.
Ҳодиса оқибатида бола жароҳатланган. Унга воқеа жойининг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирча боланинг соғлиғи ва жароҳатларининг даражаси ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.
Ҳодиса юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган. Chery автомобили эса вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.
Сизнингча, бундай ҳодисага йўл қўймаслик учун ҳайдовчилар нималарга кўпроқ эътибор бериши керак? Хабарни бошқаларга ҳам улашинг.































Изоҳлар 0
…