Хавфсизлик камарини тақмаслик ҳуқуқини берувчи маълумотнома рақамлаштирилди

Ўзбекистонда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берувчи электрон тиббий маълумотномани энди мй.gov.uz портали орқали олиш мумкин. Янги хизмат қоғозбозликни камайтириш ва тиббиёт муассасасига қайта-қайта бориш заруратини бартараф этишга қаратилган.
Маълумотномани олиш учун фуқаро аввало даволаш-профилактика муассасасида тиббий кўрикдан ўтади. Шифокорнинг хулосаси электрон маълумотлар базасига киритилади.
Шундан сўнг маълумотнома мй.gov.uz порталида автоматик равишда шаклланади. Фуқаро уни шахсий кабинет орқали кўриши ва юклаб олиши мумкин бўлади.
Янги тартиб тиббий қарши кўрсатмаларни текшириш жараёнини автоматлаштиради. Шунингдек, ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги органлари билан боғлиқ расмий жараёнларини енгиллаштиради.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…