«Тошкент шаҳар сув таъминоти» янги ҳисоблагичлар бўйича изоҳ берди

1 дақиқа ўқиш101
«Тошкент шаҳар сув таъминоти» янги ҳисоблагичлар бўйича изоҳ берди

Тошкентда совуқ сув учун ўрнатилаётган янги ҳисоблагичлар иши бўйича аҳоли мурожаатлари кўпайгач, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» корхонаси изоҳ берди. Шаҳарликларнинг асосий эътирозлари қурилмалар маълумотни автоматик юбормаслиги ва айрим ҳолатларда ҳисоб-китоб суммаси кескин ошиши билан боғлиқ.

Корхона маълумотига кўра, ҳозирги босқичда ҳисоблагичлар кўрсаткични биллинг тизимига мустақил равишда узатмайди. Маълумотлар абонент бўлими ходимлари томонидан ойига бир марта Валк-бй технологияси орқали масофадан ўқиб олинади. Бу усул ходим ҳудуд бўйлаб юрган вақтда ҳисоблагич маълумотини яқин масофадан қабул қилиш имконини беради.

Мазкур тизим Янгихаёт ва Сергели туманларида жорий этилган. Ҳозирда уни Яккасарой туманида ҳам ишга тушириш жараёни кетмоқда.

Катта миқдордаги ҳисоб-китоблар эса дастлабки ҳақиқий кўрсаткич олингунига қадар тўлов ўртача суткалик истеъмол асосида ҳисобланиши билан изоҳланди. Ҳисоблагич маълумоти ўқилгандан кейин тизим автоматик равишда қайта ҳисоб-китоб қилади.

Корхона ҳисоблагичлар ортиқча сув сарфини ёзиб қўймаслигини билдирди. Агар истеъмол кутилмаганда ошса, аҳолига сантехника жиҳозларини текшириш тавсия этилган. Айниқса, унитаз бачокларидаги яширин оқишлар катта ҳисоб-китобларнинг энг кўп учрайдиган сабабларидан бири сифатида кўрсатилган.

Янги ҳисоблагичларни ўрнатиш бепуллигича қолмоқда. Қурилма монтаж қилинган куннинг ўзида маълумотлар базасига киритилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?