Пискентда автодўконда ёнғин юз берди

Пискентда автодўконда ёнғин юз берди
Қисқача

Тошкент вилоятининг Пискент туманида 22 июн куни автомобил эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўконда ёнғин содир бўлди. Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “Ойбек” МФЙ ҳудудидаги автодўконда ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарув бўлинмалари воқеа жойига 10 дақиқада етиб бориб, оловни қарийб 30 дақиқа ичида тўлиқ бартараф этди. Тезкор ҳаракатлар натижасида бинонинг 300 квадрат метр майдони сақланиб қолинди ва ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

Тошкент вилоятининг Пискент туманида 22 июн куни автомобил эҳтиёт қисмлари сотиладиган дўконда ёнғин содир бўлди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига “Ойбек” МФЙ ҳудудида жойлашган автодўконда ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган.

Маълум қилинишича, қутқарув бўлинмалари воқеа жойига атиги 10 дақиқада етиб бориб, ёнғинни қарийб 30 дақиқа ичида тўлиқ бартараф этган.

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида бинонинг 300 квадрат метр майдони ёнғиндан сақлаб қолинган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқлиги маълум қилинди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар