Ҳужжатсиз ерлар учун аввал ҳисобланган уч карра солиқ қайта кўриб чиқилади

Ҳужжатсиз ерлар учун аввал ҳисобланган уч карра солиқ қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистонда жисмоний шахсларга ер участкасидан ҳужжатсиз фойдаланганлик учун 2020 йил 1 январдан 2024 йил 1 июнгача уч карра миқдорда ҳисобланган ер солиғи бекор қилинди. Бу тартиб 2026 йил 15 июнда қабул қилинган ЎРҚ-1153-сонли қонун асосида жорий этилди.

Солиқ органлари мазкур давр учун оширилган ставкада ҳисобланган суммаларни автоматик равишда қайта кўриб чиқади. Агар фуқаро солиқни аввал тўлаб бўлган бўлса, ортиқча маблағ бошқа солиқ қарзига йўналтирилиши мумкин. Қарздорлик бўлмаса, пул кейинги тўловларга ўтказилади ёки ариза асосида қайтариб берилади.

Янги қоида фақат 2020 йил 1 январдан 2024 йил 1 июнгача бўлган даврга тааллуқли. 2024 йил 1 июндан кейин ҳужжатсиз фойдаланилган ерлар учун уч карра солиқ ҳисоблаш амалдаги тартиб бўйича давом этади.

Қонун билан ҳужжатсиз ер участкалари ва улардаги биноларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнига ҳам ўзгартишлар киритилди. Энди айрим бир марталик тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин. Шунингдек, ер ва мол-мулк солиғидан қарз базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваридан ошмаса, бу ҳолат ҳуқуқни расмийлаштириш жараёнини тўхтатмайди.

Қонун кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ишларини тезлаштириш ва фуқароларга тўсқинлик қилаётган айрим талабларни юmsҳатишга қаратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар