Бекободда қотиллик жинояти учун 15,5 йил қамоқ жазоси тайинланди

Бекободда қотиллик жинояти учун 15,5 йил қамоқ жазоси тайинланди

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида оғир жиноят қайд этилди. 27 ёшли эркак аёлни ўлдириб, жиноят изларини яшириш мақсадида унинг жасадини ўз уйининг ҳовлисига кўмиб қўйган.

Маълумотларга кўра, эркак жиноят изларини йўқ қилиш учун марҳуманинг кийимларини ҳам ёқиб юборган, шунингдек, унга тегишли СИМ-карталарни йўқ қилган.

Ҳодиса 2025 йил 3 декабрга ўтар кечаси содир бўлган. Эркак ва марҳума ижтимоий тармоқ, хусусан Instagram орқали танишган бўлиб, кейинчалик аёл вояга етмаган фарзанди билан унинг уйига кўчиб ўтган.

Қотиллик тахминан бир ой давомида яширин қолган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида жасад топилиб, жиноят иши қўзғатилган.

Суд жараёнида эркак қотиллик ва жиноят изларини яшириш билан боғлиқ ҳаракатларда айбдор деб топилиб, унга 15 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар