Фарғона вилоятида 1,1 трлн сўмлик сохта банкротлик ҳолати аниқланди

Фарғона вилоятида 1,1 трлн сўмлик сохта банкротлик ҳолати аниқланди
Қисқача

Фарғона вилоятида «Т.» хусусий корхонаси масъуллари кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажармаслик мақсадида корхонани қасддан тўловга қобилияциз ҳолатга келтиргани аниқланди. Текширув давомида улар муддати ўтган дебитор қарздорликларни ундириш чораларини кўрмагани ва савдодан тушган маблағларни банкка топширмагани маълум бўлди. Шунингдек, корхона ҳисоб-рақамидан 1,1 триллион сўм маблағ гўёки иш ҳақи учун ечиб олингани аниқланган.

Фото: Xabar.uz

Фарғона вилоятида йирик миқдордаги сохта банкротлик ҳолати аниқланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, «T.» хусусий корхонаси масъуллари кредиторлар олдидаги мажбуриятларини бажармаслик мақсадида корхонани қасддан тўловга қобилиятсиз ҳолатга олиб келган.

Текширувда улар муддати ўтган дебитор қарздорликларни ундириш чораларини кўрмагани, савдодан тушган маблағларни банкка топширмагани аниқланган.

Шунингдек, 1,1 триллион сўм маблағ корхона ҳисоб-рақамидан гўёки иш ҳақи учун ечиб олингани айтилмоқда.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар