Тошкентда тезкор қутқарув: 3 киши омон қолди

Тошкентда тезкор қутқарув: 3 киши омон қолди
Қисқача

22 июн куни соат тахминан 18:30 ларда Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчасида жойлашган қурилиш обектида уч нафар ишчи заҳарли бўёқ ҳиди туфайли оғир аҳволда қолди. «112» тизимидан келиб тушган хабарга асосан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари дарҳол воқеа жойига етиб борди.

22 июн куни соат тахминан 18:30 ларда пойтахтнинг Миробод туманида фавқулодда ҳолат юз берди. “Ойбек” МФЙ, Тарас Шевченко кўчасида жойлашган қурилиш объектида 3 нафар ишчи ер ости қисмига бўёқлаш ишлари учун тушган.

Иш жараёнида бўёқдан ажралиб чиққан заҳарли ҳид сабаб уларнинг аҳволи кескин оғирлашган.

Воқеа ҳақида “112” тизими орқали хабар келиб тушиши билан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари зудлик билан воқеа жойига етиб борди.

Қутқарувчиларнинг тезкор ва аниқ ҳаракатлари натижасида фуқаролар чуқурдан олиб чиқилиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди.

Шундан сўнг жабрланганлар тез тиббий ёрдам ходимларига топширилди. Олиб борилган самарали қутқарув ишлари туфайли 3 нафар инсоннинг ҳаёти сақлаб қолинди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар