Жим Керри яна қайтади: “Гринч 2” расман йўлда

Универсал Пиктурес ва Имагине Энтертаинмент студиялари режиссёр Рон Ховард бошчилигида “Гринч 2” филми устида иш бошланганини эълон қилди. Мазкур давомий филмда бош қаҳрамон ролини яна афсонавий актёр Жим Керри гавдалантириши мухлисларни қувонтирди. Илк филм жараёнида ноқулай костюм ва оғир гримдан азият чеккан актёр учун бу сафар замонавий визуал эффектлар ишни анча енгиллаштиради.
Болалигимизнинг энг севимли байрам фильмларидан бири — “Гринч — Янги йил ўғриси” яна давом этади. Universal Pictures ва Imagine Entertainment студиялари Рон Ховард режиссёрлигида “Гринч 2” фильми устида иш бошланганини эълон қилди.
Энг қувонарлиси, бош қаҳрамонни яна ўша афсонавий Жим Керри гавдалантиради. Актёр илк фильм суратга олиш жараёнларини оғир синов сифатида эслайди: ноқулай костюм ва ҳар куни 8 соатлаб давом этган грим уни жиддий қийнаган, ҳатто у махсус чидамлилик бўйича дарслар ҳам олган.
Янги технологиялар эса бу сафар ишни анча енгиллаштиради — замонавий визуал эффектлар ёрдамида Гринч образи янада мукаммал яратилади.
Фильмнинг аниқ премьера санаси яқин вақт ичида эълон қилиниши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…