Тошкентда сохта долларларни сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
1 дақиқа ўқиш90

Тошкент шаҳрида 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки валютани сотишга уриниш ҳолати аниқланди, деб хабар берди Банкир канали.
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари ўтказган тезкор тадбир давомида фуқаро А.А. ушланган. Маълумотларга кўра, у номинали 100 доллар бўлган 100 дона қалбаки купюрани 6 500 ҳақиқий АҚШ долларига сотмоқчи бўлган.
Тезкор тадбир вақтида сохта банкноталар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси, яни қалбаки пул ясаш ёки уни ўтказиш билан боғлиқ жиноят аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…