Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026даги илк ўйинига қандай баҳо берди?

1 дақиқа ўқиш226
Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026даги илк ўйинига қандай баҳо берди?

Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги илк иштироки ҳақида фикр билдирди.

33 ёшли ҳужумчи гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Шотландияга қарши учрашувда захирадан майдонга тушди. У баҳснинг сўнгги 12 дақиқасида ҳаракат қилди, Бразилия эса рақибини 3:0 ҳисобида ишончли мағлуб этди.

Анчелоттининг таъкидлашича, Неймар бу имкониятга тикланиш жараёнидаги меҳнати ва профессионал муносабати билан ҳақли равишда эришган.

«Неймар майдонга тушиш имкониятини бунга муносиб бўлгани учун олди. У тикланиш жараёнида жуда кўп меҳнат қилди ва юқори даражадаги профессионаллик намойиш этди», — деди италиялик мутахассис.

Шотландияга қарши баҳс Неймар учун жароҳатдан кейинги муҳим қайтиш бўлди. Футболчи айнан шу учрашувда ЖЧ-2026даги дастлабки дақиқаларини ўтказди.

Мазкур ғалабадан кейин Бразилия 7 очко тўплаб, «C» гуруҳида биринчи ўринни эгаллади ва плей-офф босқичига йўл олди. Марокаш ҳам 7 очко жамғарди, аммо тўплар нисбати бўйича иккинчи поғонада қолди.

Шу тариқа, Бразилия миллий жамоаси гуруҳ босқичини мағлубиятсиз якунлади. Неймарнинг майдонга қайтиши эса плей-офф олдидан жамоа учун қўшимча куч ва муҳим руҳий туртки бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?