Бугун «D», «E» ва «F» гуруҳларида ҳал қилувчи ўйинлар ўтказилади

1 дақиқа ўқиш153
Бугун «D», «E» ва «F» гуруҳларида ҳал қилувчи ўйинлар ўтказилади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган 2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи учинчи тур учрашувлари доирасида «Д», «Э» ҳамда «Ф» гуруҳларида муҳим баҳслар бўлиб ўтади.
  • 26 июн куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да Эквадор — Германия ҳамда Кюрасао — Кот-дъИвуар ўйинлари бошланади.

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган 2026 йилги жаҳон чемпионатида гуруҳ босқичининг ҳал қилувчи учинчи тур учрашувлари давом этмоқда.

Бугун ва эртага «D», «E» ҳамда «F» гуруҳларида муҳим баҳслар бўлиб ўтади. Ушбу ўйинлардан сўнг плей-оффга чиққан жамоалар ва гуруҳдаги якуний ўринлар аниқлашади.

Кун дастури Эквадор ва Германия терма жамоалари ўртасидаги учрашув билан бошланади. Баҳс 26 июнь куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да старт олади.

Худди шу вақтда Кюрасао ва Кот-д’Ивуар миллий жамоалари ҳам майдонга тушади. Ҳар икки баҳс «E» гуруҳидаги якуний вазиятга катта таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

Соат 04:00 да «F» гуруҳининг сўнгги тур учрашувлари ўтказилади. Тунис Нидерландияга қарши баҳс олиб борса, Япония Швеция билан тўқнаш келади. Айниқса, Япония — Швеция учрашуви плей-офф йўлланмаси учун кураш нуқтаи назаридан катта қизиқиш уйғотмоқда.

Соат 07:00 да эса «D» гуруҳидаги икки ҳал қилувчи баҳс бошланади. Парагвай Австралияга қарши майдонга тушса, Туркия АҚШ билан куч синашади.

26 июнь куни бўлиб ўтадиган учрашувлар:

  • Эквадор — Германия — 01:00

  • Кюрасао — Кот-д’Ивуар — 01:00

  • Тунис — Нидерландия — 04:00

  • Япония — Швеция — 04:00

  • Парагвай — Австралия — 07:00

  • Туркия — АҚШ — 07:00

Учинчи турда ҳар бир очко ва ҳар бир гол ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Айрим жамоалар биринчи ўрин учун курашса, бошқалари плей-офф йўлланмасини сақлаб қолиш ёки энг яхши учинчи ўрин соҳиблари қаторига киришга ҳаракат қилади.

Шу сабабли бугунги баҳсларда муросасиз кураш ва кескин ўйинлар кутилиши табиий.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?