Қашқадарёда ЙПХ машинасига урилган ҳайдовчи қамалди

Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги қонуний талабини бажармай, патрул автомобилига бориб урилган Nexia-2 ҳайдовчисига 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди.
Воқеа 12 август куни тунги хизмат вақтида юз берган. ЙПХ инспекторлари ҳужжатларини текшириш мақсадида Nexia-2 ҳайдовчисига тўхташ ишорасини берган. Бироқ у талабни бажармасдан, ҳаракатини давом эттирган ва воқеа жойидан қочишга уринган.
Ҳайдовчига кейинги чорраҳада ҳам бир неча бор тўхташ ишораси берилган. Шунга қарамай, у йўлида давом этган.
Шундан сўнг патрул экипажи хизмат автомобили ёрдамида унинг йўлини тўсишга уринган. Ҳайдовчи эса патрул машинасига урилиб, яна воқеа жойидан қочмоқчи бўлган. Кейинчалик унинг шахси аниқланиб, қўлга олинган.
Ҳайдовчи судда ҳужжатлари йўқлиги сабаб ЙПХ ходимларидан қўрқиб кетганини айтган. У содир этган қилмишидан пушаймонлигини билдирган.
Чироқчи тумани суди қарорига кўра, ҳайдовчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 34-моддаси иккинчи қисми асосида 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.






























Изоҳлар 0
…