Фарғонада маст ҳайдовчи уриб юборган ЙПХ ходими вафот этди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ инспектори маст ҳайдовчи сабаб юз берган йўл-транспорт ҳодисасида ҳалок бўлди.
Ҳодиса 31 июль куни соат 23:30 атрофида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Spark автомобилини маст ҳолатда бошқарган ҳайдовчи ЙПХ инспектори, сержант Ҳайитбек Каримжоновнинг транспорт воситасини тўхтатиш ҳақидаги қонуний талабига бўйсунмаган.
Шундан сўнг ҳайдовчи ҳаракатини давом эттириб, инспекторни уриб юборган. Оғир тан жароҳатлари олган ЙПХ ходими зудлик билан шифохонага етказилган.
Шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолиш учун барча зарур чораларни кўрганига қарамай, Ҳайитбек Каримжонов жонлантириш бўлимида вафот этган.






























Изоҳлар 0
…