Сидней университети профессори, Қорақалпоғистон-Австралия экспедицияси ко-директори, археолог Алисон Беттснинг мамлакатда Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғ.Хожаниязов билан Беруний туманидаги тарихий «Ақчахан қалъа» эсдалигида археологик тадқиқот ишларини олиб бораётганига йигирма беш йил тўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлигига таяниб Кун.уз хабар бермоқда.
– Ҳозир биз профессор Ғ.Хожаниязов билан Ақчахан қалъада археологик ишларни биргаликда олиб бормоқдамиз, – дейди у.
– Қазиш жараёнида қалъа марказидаги шимол коридордан девор расмларини топдик. Бу расмлар ниҳоятда аҳамиятли бўлиб, унда ғоят катта ҳажмдаги (6 метр) Зороастризм худоларининг, боғ ва қушларнинг расми тасвирланган. Биз ҳозир ушбу бебаҳо топилмаларни тозалаш, реставрациялаш ишларини олиб бормоқдамиз. Фараз қилишимизча, бу жойда топилмаларнинг давоми бўлиши мумкин.
Шунингдек, бу жойдан эр кишиларнинг ва отларнинг расмлари ҳам топилди. Қайд этилишича, мутахассислар қазилма ишларини келгуси йилларда ҳам давом эттириш ниятида. Бу борадаги фаолият франциялик Микеле Минарди билан ҳамкорликда Султон Увайс тоғ тизмаларида ҳам олиб борилмоқда.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Файзуллаев ва Европа: унга берилган икки хил баҳо...
КХДР аскарларлари урушга кирди. Разведка нима демоқда?
Туркия клуби собиқ президенти ҳакамга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосига ҳукм қилинди