13:37 / 16.07.2018
4 589

Эмомали Раҳмон августда Ўзбекистонга келади

Эмомали Раҳмон августда Ўзбекистонга келади
Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода бугун, 16 июль куни Фарғонада Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашув ўтказади, деб хабар берди «Kun.uz» манбага таяниб.

Тожикистон ва Ўзбекистон делегациялари таркибига икки давлатнинг вазирлик ва идоралари, иқтисодий тузилмалари раҳбарлари киритилган.

Ҳукумат делегациялари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалалари, бўлажак юқори даражадаги Ўзбекистон-Тожикистон учрашувига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилади.
Томонлар март ойида Душанбеда имзоланган келишувлар ва Ўзбекистон президентининг Тожикистонга давлат ташрифи якунлари бўйича имзоланган шартномаларнинг амалга оширилиши қандай бораётганлигини муҳокама қилади.

«АП»нинг Тожикистон ҳукуматидаги манбаси хабар беришича, республика президенти Эмомали Раҳмон шу йилнинг август ойи иккинчи ярмида Ўзбекистонга жавоб ташрифи билан келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Эмомали Раҳмон августда Ўзбекистонга келади