2 ноябрь куни Қарши тумани, «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган, 2004 йилда туғилган, Қарши туманидаги 63-мактабнинг 8-синф ўқувчиси бўлган М.А ўзи истиқомат қилиб келган уй айвонига ўзини арқон билан осган деб ёзади Kun.uz нашри.
6 ноябрь куни Бош прокуратура Тезкор гуруҳ аъзолари томонидан вазият ўрганилди.
Бош прокуратура матбуот хизмати «Kun.uz»га маълум қилишича, ҳодиса содир бўлган жой Қарши тумани прокурори, туман ИИБ бошлиғи, туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари ва бошқа тезкор ходимлар иштирокида кўздан кечирилиб, процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани халқ таълими бўлимига, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий комиссиясига, туман ички ишлар бўлимига, «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғини раиси ва Ёшлар иттифоқи туман кенгашига хизмат текширувлари тайинланган.
«Ушбу ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказмасдан туриб, қонуний тўхтамга келишнинг имконияти бўлмаганлиги сабабли Қарши тумани прокуратураси томонидан 06.11.2018 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», дейилади хабарда.
Жиноят иши тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан алоҳида назоратга олинган.
Аввалроқ ушбу ҳодиса ҳақида бир неча нашрларда ёзилганди.
М.А.нинг отаси Ж.А.нинг айтишича, унинг ўғли мактабда муттасил равишда камситилганига чидай олмасдан ўз жонига қасд қилган.
«Бир ой олдин синф раҳбари ўқувчиларга ўғлимнинг юзига тупуришни буюрган. Бу вақтда синфхонада мактаб директорининг ўринбосари ҳам бўлган. Доимий равишда камситилиши оқибатида ўғлим мактабга боришни истамай қўйди. У ўз жонига қасд қилишдан 2 кун олдин мактабга қатнашни тўхтатганди», дея отанинг сўзларини келтирган «CA-NEWS».
Маълумотларга кўра, айни вақтда 63-мактаб директори ўринбосари ва М.А ўқиган синф раҳбари ишдан бўшатилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”