21:07 / 05.12.2018
4 958

Ўзбекистон ҳудудига кўп миқдорда ўқ дорилар олиб кираётган шахс ушланди

Ўзбекистон ҳудудига кўп миқдорда ўқ дорилар олиб кираётган шахс ушланди
Фото: Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси
Божхоначилар “Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида ўқ-дориларни фош этишди. Амалдаги тартиб-қоидаларга кўра, жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ўқотар қуроллар ва ўқ-дориларни олиб кириш мумкин эмас. Божхона ходимлари томонидан бу каби салбий ҳолатларни олдини олиш йўналишида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

“Қорақалпоғистон” темир йўл станциясида 324-сонли “Волгоград-Тошкент” йўловчи поездида ҳаракатланаётган фуқаро Қ.У.нинг ҳаракатлари божхона ходимларида шубҳа уйғотди. У жойлашган вагон купеси божхона назоратидан ўтказилиши давомида ёстиқ ичига 75 дона ов милтиғи гильзалари ва 5 кг дробларни яширган ҳолда юртимизга олиб кираётгани аниқланди.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси катта инспектори, божхона хизмати капитани Женисбай Сапарбаевнинг маълум қилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ҳудудига кўп миқдорда ўқ дорилар олиб кираётган шахс ушланди