00:30 / 22.12.2018
4 584

Жазони ижро этиш муассасаларида тақиқланган нарсалар рўйхатига қўшимча киритилади

Жазони ижро этиш муассасаларида тақиқланган нарсалар рўйхатига қўшимча киритилади
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида ички ишлар вазирининг “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг 4-иловасига қўшимча киритиш тўғрисида”ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларининг 4-иловаси - Тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларнинг рўйхатига қўшимча киритиши мумкин.

Амалдаги таҳрирга кўра: тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларнинг рўйхати - 1. Истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб этадиган, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари. ... 6. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.

Таклиф этилаётган таҳрирда: 1. Истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб этадиган, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари. ... 6. Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.

Маълумот учун тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари, нарса ва буюмларнинг амалдаги рўйхати қуйидагича:

1. Истеъмол қилиниши иситиш ва пиширишни талаб этадиган, тез бузиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари.
2. Барча турдаги ўқотар ва совуқ қуроллар, шунингдек ўқ-дорилар.
3. Пуллар, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо тошлар, дурлар ва улардан ясалган буюмлар, соатлар ва бошқа қимматликлар.
4. Оптик асбоблар, кўзойнак бундан мустасно.
5. Алкоголь маҳсулотлар, шунингдек таркибида спирт бўлган атир ва бошқа маҳсулотлар.
6. Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва кучли таъсир этувчи препаратлар.
7. Барча турдаги фото, аудио ва видеоаппаратуралар, радиоаппаратура, компьютер техникаси, ёзув машинкаси ҳамда нусха кўчириш, алоқа ва техника воситалари, шунингдек уларга тааллуқли қисмлар.
8. Пичоқлар, қайчилар, устаралар, электрли соқол олиш ускунаси бундан мустасно, шунингдек бошқа барча турдаги санчувчи ва кесувчи ҳамда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли, жиноят қуроли сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёлар.
9. Ўйин картаси.
10. Порнографик ва диний экстремистик хусусиятга эга бўлган нашрлар, материаллар ва адабиётлар.
11. Топографик харита ва компас.
12. Ҳарбий ва бошқа хил форма кийимлари ҳамда уларнинг жиҳозлари, шунингдек фуқаролик кийими ва пойабзали.
13. Рангли қаламлар, бўёқлар ва нусха кўчирадиган қоғозлар (копирка).
14. Мусиқа асбоблари.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жазони ижро этиш муассасаларида тақиқланган нарсалар рўйхатига қўшимча киритилади