11:11 / 29.05.2020
3 740

Жиззахда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушди, ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган (видео)

Жиззахда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушди, ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган (видео)
Кадр: Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида 27 май куни Spark иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасининг янги тафсилотлари маълум бўлди. Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати ЙТҲ ҳақида репортаж эълон қилди.

1993 йилда туғилган Ҳ.А. бошқарувидаги Spark Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р-35 Жиззах—Навбаҳор автомобиль йўлининг 13-километрида кетаётганида машинанинг олдинги ўнг шинасидан ҳаво чиқиб кетиши оқибатида ҳайдовчи рул бошқарувини йўқотган. Машина йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, экин дала майдонига ағдарилиб кетган.

Репортажда айтилишича, ҳайдовчининг тезлиги катта бўлган. Машина бориб тушган экин даласи автомобиль йўлидан тахминан 100 метр нарида бўлиб, ўртада зовур ҳам бўлган. Автомобиль экин майдонигача ҳавода учиб борган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автомобиль экин даласига келиб тушгунча ҳавода бир марта айланган. Одамлар ёрдамга етиб келган вақтида ҳайдовчини машина ичидан тополмаган. Ҳайдовчи машина ҳаводалигида ойнадан чиқиб кетиб, зовурнинг нариги томонига тушган. ЙТҲ оқибатида 27 ёшли ҳайдовчи воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Жиззахда Spark йўлдан 100 метр нарига учиб тушди, ҳайдовчи эса ойнадан отилиб кетган (видео)