17:53 / 29.10.2020
1 596

3 млрд. сўм қарздорлик тўланиши пайсалга солиб келингани сабаб қарздорнинг қурилиши битмаган бино-мншоотлари сотилди

3 млрд. сўм қарздорлик тўланиши  пайсалга солиб келингани сабаб қарздорнинг қурилиши битмаган бино-мншоотлари сотилди
Бюронинг Яшнобод туман бўлими иш юритувида, Тошкент туманлараро Иқтисодий судининг 26.11.2018 йилдаги 4-1001-1806/27138-сонли ижро варақасига асосан, қарздор “Albi-Pharma” корхонасидан ундирувчи ТИФ Миллий банк Юнусобод филиали фойдасига 3 млрд. 43 млн. 550 минг сўм ундириш ҳақидаги ижро иши мавжуд бўлиб, ижро ҳужжати 17.12.2018 йилда бўлим иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочиси Х.Алибеков томонидан Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг 23-моддасига асосан 101119014925-сонли ижро иши юритиш қўзғатилган.

Қарздор корхонага қонун талабларига кўра, ихтиёрий муддат берилган бўлсада банк олдидаги қарздорликни қоплашни пайсалга солиб келди. МИБ туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21, 87-моддаларига асосан қарздорга тегишли барча (валюта, махсус, блок ва иккиламчи) ҳисоб варақалар, асосий воситалар рўйхати, дебит кредитор қарздорликни тасдиқловчи ҳужжатлар ўрганилиб, унга тегишли бўлган мол-мулкларга банд солинган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли Яшнобод тумани, Наврўз кўчасида жойлашган қурилиши тугалланмаган бино иншоотларга қаратилиб, тегишли тартибда реализация қилинди. 28.10.2020 йилдаги тўлов топшириқномаларга асосан қарздорлик банк фойдасига тўлиқ ундирилиб, ижро иши юритиш тамомланди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 3 млрд. сўм қарздорлик тўланиши пайсалга солиб келингани сабаб қарздорнинг қурилиши битмаган бино-мншоотлари сотилди