“BYD” автомашинаси сотиш мақсадида аукционга чиқарилди

Яхши биламизки, мақсадли олинган кредит маблағларидан мақсадсиз фойдаланиб, қарздорликни бартараф этилмаса, уни қоплаш учун судларга мурожаат қилинади.
Суд томонидан қабул қилинган ҳужжатларга эса, МИБ органларига ундирув ишларини ташкил этиш учун юборилади.
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг қарорига асосан, қарздор Х.М.дан “Трастбанк” ХАБ Тўрткўл филиали фойдасига 278,5 млн. сўм ундириш белгиланган.
Ушбу суд қарори бўйича чиқарилган ижро ҳужжати Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармасига келиб тушиб, ижро ҳужжати ижросини таъминлаш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилиб, суд қарорининг ижросини таъминламаслик оқибатлари тушунтирилган.
Шунга қарамасдан, қарздор томонидан ижро ҳужжати талаби бажарилмаганлиги сабабли, унга тегишли “BYD” автомашинаси давлат ижрочиси томонидан тегишли тартибда хатловга олиниб, электрон онлайн-аукцион савдо майдончаси орқали сотувга чиқарилган.
Сотувдан тушган маблағ биринчи навбатда қарздорлик қопланиши ва ортган пуллар эса қарздорнинг ўзига қайтариб берилиши таъминланади.





























Изоҳлар 0
…