Ихтиёрий тўланмаган қарз “Lacetti”ни аукционга етаклади

Ихтиёрий тўланмаган қарз “Lacetti”ни аукционга етаклади

Бюронинг Яккасарой туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг 2026 йил 12 январдаги ижро варақасига асосан қарздор Р.Қ.дан ундирувчи “A. I.” АЖ фойдасига қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида давлат ижрочиси томонидан қарздорнинг мулкий ҳолати ўрганилиб, унинг мол-мулки ва банк ҳисобрақамлари мавжудлиги юзасидан тегишли ташкилотларга сўровлар юборилган.

Олинган маълумотларга кўра, қарздорга тегишли “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси аниқланган ҳамда унга нисбатан, шунингдек, қарздорнинг банк ҳисобрақамларига қонунчиликда белгиланган тартибда тақиқ ва чекловлар ўрнатилган.

Шунга қарамасдан, қарздор Р.Қ. давлат ижрочиси томонидан бир неча маротаба огоҳлантирилишига қарамай, мавжуд қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этмаган.

Шу муносабат билан, мажбурий ижро ҳаракатлари доирасида қарздорга тегишли “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси хатланиб, белгиланган тартибда онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Автотранспорт воситасини реализация қилишдан тушган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда ундирувчи суғурта ташкилоти фойдасига ўтказилиб, қарздорнинг ўз вақтида бажарилмаган мажбуриятини қоплашга йўналтирилади.

Шу тариқа, суд ҳужжатида белгиланган мажбуриятни ижро этиш ҳамда ундирувчининг қонуний манфаатларини таъминлаш мақсадида қонунчиликда назарда тутилган мажбурий ижро чоралари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар