22:07 / 06.03.2021
2 080

МИБ: Хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди

МИБ: Хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди
8-март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида тадбир ташкил этилди. Унга бошқарма ва шаҳар, туманлар бўлимларида фаолият юритаётган хотин-қизлар таклиф этилди.

Тадбир аввалида Мажбурий ижро бюроси директорининг байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Унда таъкидландики, мамлакатимизда ҳам хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш сиёсатимизнинг устувор йўналишларидан биридир. Айниқса, турли соҳаларда меҳнат қилаётан азиз аёлларимизнинг ўрни алоҳида эканлиги, юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссалари алоҳида эътироф этилди. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросида ҳам хотин-қизларнинг фаолият кўрсатишининг ўзи қаҳрамонлик ва эътирофга сазоворлиги алоҳида таъкидланди.

Биргина, Бюронинг Наманган вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманларда суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, архив йўналишларида ҳам 30 нафардан ортиқ фидоий хотин-қизлар меҳнат қилмоқда.

- Мажбурий ижро бюроси Тўрақўрғон туман бўлимида давлат ижрочиси лавозимида фаолият олиб бораман, - дейди Нилуфар Тожибоева. - Суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида олиб бораётган тадбирларимиз натижасида ижобий натижаларга эришяпмиз. Ташкил этилган байрам тадбири, соҳада фаолият олиб бораётган хотин-қизларга кўрсатилган эҳтиром янада янги марралар сари ундайди, албатта.

Тадбирда хотин-қизларга бошқарманинг эсдалик совғалари топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » МИБ: Хотин-қизларга эҳтиром кўрсатилди