Қидирувдаги автокран Нукус шаҳри кўчаларидан бирида топилди

Қидирувдаги автокран Нукус шаҳри кўчаларидан бирида топилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси иш юритувида мавжуд бўлган, Чимбой туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 29 сентябрь кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор “B.M.Q” МЧЖдан ундирувчи АТБ “Асакабанк” фойдасига 2,3 млрд. сўм қарз ундириш белгиланган.

Ижро ҳаракатлари давомида, қарздорнинг номида “ZOOMLION QY26VF” русумли автокран мавжудлиги аниқланиб, унга нисбатан бошқарма давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Қидирув шуъбаси ва Йўл патруль хизмати ходимлари томонидан жорий йилнинг 6 октябрь куни ўтказилган рейд тадбирида қарздорга тегишли бўлган махсус техника Нукус шаҳри марказий кўчаларидан бирида ҳаракатланиб келаётган пайтида топилиб, махсус жарима майдончасига жойлаштирилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар