Нукусда фирибгардан жиноий жарима ундирилди

Нукусда фирибгардан жиноий жарима ундирилди

Фуқаро А.Б. ўзининг бошқарувидаги жамиятда қурилиш фаолияти билан шуғулланиб, фуқаро Н.А.нинг ишончига кириб, унга янги қурилаётган уйдан квартира беришини ваъда қилиб, ундан 112 605,0 минг сўм пулларни фирибгарлик билан олган ва ушбу пулларни ўз мақсадлари учун фойдаланган.

Шу сабабли, у Жиноят ишлари бўйича Нукус туман судининг 01.12.2025-йилдаги ҳукми билан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 60 819,0 минг сўм жарима жазоси тайинланган.

Ушбу ҳукмга асосан чиқарилган ижро варақаси Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Хусусан, қарздорнинг Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиш ҳуқуқига нисбатан чеклов ўрнатилиб, ундирув унинг иш ҳақига қаратилган.

Шунинг натижасида, қарздорга солинган 60,8 млн. сўм жарима тўлиқ ундириб олинди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар