14:41 / 14.04.2021
2 438

Иккита туман ҳокими ишдан бўшатилди

Иккита туман ҳокими ишдан бўшатилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев айни вақтда ёшлар масаласи бўйича видеоселектор ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик. Давлат раҳбари йиғилиш давомида бир қатор мутасаддиларни ишдан бўшатди.

Давлат раҳбари томонидан таъкидланишича, бир қатор ҳудудларда ёшларга касб-ҳунар ўргатиш ва тадбиркорликка ўқитишда сусткашликка йўл қўйилган.

Бу ҳолат имтиёзли кредитларни ажратишдан аввал, ёшларни тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишга етарли эътибор берилмаётганидан далолат, — деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда айтилишича, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш Сурхондарё вилоятида 30 фоизни (15 минг 500 нафар) ташкил этиб, бу республикадаги энг паст кўрсаткични ташкил этмоқда.

Ёшлар билан етарли иш олиб борилмагани оқибатида, улар ўртасида жиноятчилик Сурхондарёда 70 фоизга ошган (239 та жиноят). Бу борадаги аҳвол Шофиркон, Қамаши, Хива ва Чуст туманларида ҳам қониқарсиз.

Шу боис, ёшлар билан ишлашни лозим даражада ташкил этмагани учун, Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани учун, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун Хўжайли ҳамда Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари ишдан бўшатилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Жамият » Иккита туман ҳокими ишдан бўшатилди