
Товар-моддий бойликларнинг мамлакатимизга ноқонуний кириб келишини олдини олиш божхона органларининг асосий вазифаларидан биридир. Бу борада божхона органларида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси “Арк-булоқ” ТИФ божхона постига хориждан автомобиль ўриндиқлари учун қопламалар келтирилган.
Мазкур товарлар пост ходимлари томонидан божхона кўригидан ўтказилганда, божхона юк декларацияси ва юк ҳужжатларида товарларнинг ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатура кодлари нотўғри таснифланганлиги аниқланди.
Натижада, 130,5 млн. сўмлик 290 дона қопламалар вақтинча сақловга олинди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Товар МоддийТошкент ШаҳарБожхона ОрганлариАвтомобиль ЎриндиқлариТашқи ИқтисодийСуриштирув Ишлари Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар