Тошкент аэропортида 227 млн сўмлик iPhone’лар аниқланди: йўловчилар қандай қоидабузарликка йўл қўйган?

1 дақиқа ўқиш103
Тошкент аэропортида 227 млн сўмлик iPhone’лар аниқланди: йўловчилар қандай қоидабузарликка йўл қўйган?

Тошкент халқаро аэропортида йўловчилардан 14 дона iPhone 18 ва iPhone 17 русумидаги смартфонлар аниқланди. Уларнинг умумий қиймати 227 миллион сўмга баҳоланган. Телефонлар божхона декларациясида кўрсатилмагани маълум бўлди.

20–22 сентябрь кунлари "Тошкент халқаро аэропорти" чегара божхона пости ходимлари назорат тадбирларини ўтказди. Текширувлар давомида йўловчилардан қуйидаги смартфонлар аниқланди:

8 дона iPhone 18

6 дона iPhone 17

Божхона қўмитаси матбуот хизматига кўра, телефонлар йўловчиларнинг оғзаки сўрови ва божхона декларациясида кўрсатилмаган. Амалдаги тартибга кўра, жисмоний шахслар шахсий эҳтиёжлари учун хориждан иккитагача мобил қурилма олиб кириши мумкин.

Агар телефоннинг қиймати божсиз олиб кириш меъёридан ошса, ортиқча қисми учун 30 фоиз миқдорида ягона божхона тўлови ундирилади.

Шунингдек, олиб кирилаётган телефонлар йўловчи божхона декларациясида кўрсатилиши шарт. Ушбу ҳужжат қурилмани UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Божхона органлари маълумотига кўра, телефон декларация қилинмасдан олиб кирилса, уни UzIMEI тизимида рўйхатдан ўтказиш жараёнида қурилманинг тўлиқ қийматидан 30 фоиз миқдорида тўлов ундирилади. Декларация қилинган телефонларда эса тўлов фақат божсиз меъёрдан ошган қиймат қисмига ҳисобланади.

Ҳозирда аэропортда аниқланган мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари давом эттирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?