21:32 / 09.09.2021
2 621

Ўзбекистонда динозаврнинг фанга номаълум тури топилди

Ўзбекистонда динозаврнинг фанга номаълум тури топилди
Ўзбекистондан янги динозавр тури топилди. Буюк Британиянинг «Royal Society Open Science» журналида бу ҳақда мақола чоп этилди.
Унда айтилишича Ўзбекистон ҳудудидан Юра даврининг сўнгги босқичида яшаган икки оёқлаб юрадиган аллозаврлар оиласига мансуб фан учун янги бўлган динозаврнинг бош суяк қолдиқлари топилган.

«Мени энг хурсанд қилган жиҳати мақола муаллифлари қаторида иккита ўзбекистонлик тадқиқотчиларнинг борлиги бўлди. Янги динозавр алоҳида янги уруғга мансуб деб кўрсатилган. Уруғ номи бобакалонимиз Мирзо Улуғбек шарафига, тур номи еса Ўзбекистон шарафига Ulughbegsaurus uzbekistanensis деб номланган.

Ўзбекистонда палеонтология деярли тегилмаган қўриқ, ҳали биздан жуда кўплаб қирилиб кетган, тошга айланган (фоссил) организмлар қолдиқлари топилишига ишонаман
»,—дея ёзади олим Бахтиёр Шералиев.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонда динозаврнинг фанга номаълум тури топилди