17:45 / 31.05.2022
2 277

«Золим Истанбул» сериали юлдузлари 2022 йилда қандай лойиҳаларда суратга тушмоқда? (фото)

«Золим Истанбул» сериали юлдузлари 2022 йилда қандай лойиҳаларда суратга тушмоқда? (фото)
2019 йилнинг энг машҳур турк сериалларидан бири бўлган «Золим Истанбул» кейинчалик бошқа мамлакатларда ҳам намойиш этилди. Бадавлат инсонлар ва фақир одамлар ҳақида ҳикоя қилувчи мелодрама миллионлаб томошабинларга манзур келди. Сериалда эндигина актёрлик карьерасини қуришни бошлаган Беркер Гувен, Баҳар Шаҳин ва Сера Кутлубей ўз ролини маҳорат билан ижро этди. Хўш, «Золим Истанбул» сериалининг юлдузлари ҳозир қаерда ва нималар билан банд? Ушбу саволга жавобни қуйида топиш мумкин, деб ёзади «Яндекс Дзен».

Беркер Гувен

«Уч опа-сингиллар» сериали
Фото: «allturkishseries.com»

«Золим Истанбул»да Недим ролини ижро этган Беркер Гувен ҳозирда ҳам сериалларда фаол иштирок этиб келяпти. Айни пайтда у «Уч опа-сингиллар» мелодрамасида суратга тушмоқда. Айтиш жоизки, Ижлал Айдиннинг шу номли романи асосида суратга олинган сериал ҳозирда машҳурлик чўққисига чиққан. Томошабинлар Беркер Гювеннинг ижроларини кузатиб, унинг актёрлик маҳоратини юқори баҳолади. Турк актёри эндигина 27 ёшга кирган бўлса-да, машҳурлиги кун сайин ортиб бормоқда.

Ўзан Долунай

«Мерве Култ» сериали
Фото: Pinterest

«Золим Истанбул» сериалида Женк Карачай ролини Ўзан Долунай гавдалантирди. 2021 йил охирида у «Меҳмон» сериалида суратга тушишни бошлади, аммо рейтинг пастлиги туфайли лойиҳа ёпилди. Сўнгра актёр ижодида қисқа танаффус қилишга қарор қилди. Бироз вақт ўтиб, «Мерве Култ» сериалида суратга тушиш таклифини қабул қилди. Картинада актрисалардан бири Ахсен Эроғлу суратга олиш майдончасида унинг партнёрига айланди.

Сера Кутлубей

«Яхшилик» сериали
Фото: «Haber Global»

«Золим Истанбул» сериалидаги Жемре ролидан кейин бетакрор актриса Сера Кутлубей томошабинлар муҳаббати ва меҳрига сазовор бўлди. «Беқарор» сериалидаги кичик ролдан сўнг Сера деярли 2 йил давомида экранларда кўринмай қолганди. Аммо кўп ўтмай у бутунлай бошқа қиёфада суратга олиш майдончаларига қайтди ва «Яхшилик» мелодрамасида бош роллардан бирини ўйнади.

Баҳар Шаҳин

«Тақдирга табассум қил» сериали
Фото: «kino-teatr.ru»

Меҳнатсевар Баҳар Шаҳиннинг ижодига ҳавас қилмасликнинг иложи йўқ. 2022 йил бошида у «Дуран» сериалида суратга тушди, картинада Октай Чубук партнёрига айланди. 2022 йил апрель ойида эса Бааор Шаҳин «Тақдирга табассум қил» мелодрамаси суратга олиш майдонида пайдо бўлди. У Суде Зулиал Гулер билан бирга рол ижро этмоқда.

Мине Тугай

«Тақдирга табассум қил» сериали
Фото: «kino-teatr.ru»

Мине Тугай ҳам «Тақдирга табассум қил» сериалининг навбатдаги юлдузи. Демак, у Баҳор Шаҳин билан яна бир сериалда учрашади.

Симай Барлас

«Азиз» сериали
Фото: Pinterest

«Золим Истанбул» сериалидаги Дамла томошабинлар хотирасида қимматбаҳо либослар кийган, телефонни қўлидан қўймайдиган енгилтак қиз сифатида қолди. Янги рол учун эса Симай Барлас бутунлай ўзгариши керак эди. У воқеалар ўтган асрнинг 30 йилларида Антакяда содир бўлган «Азиз» мелодрамасида қишлоқ қизи Эфнан ролини ўйнади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Золим Истанбул» сериали юлдузлари 2022 йилда қандай лойиҳаларда суратга тушмоқда? (фото)