
Фото: forbes.ru
Лос-Анжелесда Америка киноакадемиясининг нуфузли «Оскар» мукофотига номзодлар эълон қилинди.
«Энг яхши фильм» учун номзодлар қуйидагилар: «Анора», «Бруталист», «Нотаниш Боб Дилан», «Конклав», «Дюна: Иккинчи қисм», «Эмилия Перес», «Ҳамон шу ердаман», «Никел болакайлари», «Субстанция» ва «Золим аёл».
«Энг яхши режиссёр» номинациясида қуйидаги номзодлар танланган: Шон Бэйкер («Анора»), Брэйди Корбе («Бруталист»), Жеймс Мэнголд («Нотаниш Боб Дилан»), Жак Одиар («Эмилия Перес») ва Корали Фаржа («Субстанция»).
«Энг яхши актриса» учун курашаётган номзодлар: Деми Мур («Субстанция»), Синтия Эриво («Золим аёл»), Майки Мэдисон («Анора»), Карла Гаскон («Эмилия Перес») ва Фернанда Торрес («Ҳамон шу ердаман»).
«Энг яхши актёр» номинациясидаги номзодлар: Эдриан Броуди («Бруталист»), Тимоти Шаламе («Нотаниш Боб Дилан»), Колман Доминго («Синг Синг»), Рэйф Файнс («Конклав») ва Себастиан Стэн («Шогирд»).
«Иккинчи пландаги энг яхши актриса» учун қуйидаги номлар танланган: Ариана Гранде («Золим аёл»), Моника Барбаро («Нотаниш Боб Дилан»), Фелисити Жонс («Бруталист»), Жейми Ли Кертис («Шоугёрл»), Изабелла Росселлини («Конклав») ва Зои Салдана («Эмилия Перес»).
«Иккинчи пландаги энг яхши актёр» номинацияси бўйича номзодлар: Юра Борисов («Анора»), Киран Калкин («Ҳақиқий оғриқ»), Эдвард Нортон («Нотаниш Боб Дилан»), Гай Пирс («Бруталист») ва Жереми Стронг («Шогирд»).
Номинациялар сони бўйича «Эмилия Перес» фильми етакчилик қилмоқда — у 13 та номинацияга эга. «Золим аёл» ва «Бруталист» 10 тадан, «Анора» эса 6 та номинацияга даъвогар.
«Оскар» мукофотини топшириш маросими 2 март куни бўлиб ўтади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар