Аббосбек Файзуллаев қайси вилоятга куёв бўлаётгани маълум бўлди

Аббосбек Файзуллаев қайси вилоятга куёв бўлаётгани маълум бўлди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчиси Аббосбек Файзуллаевнинг бўлажак турмуш ўртоғи ҳақида янги маълумотлар маълум бўлди.

Кўплаб мухлисларни футболчининг танлаган қизи қайси вилоятдан экани қизиқтираётган эди. Мавжуд маълумотларга кўра, Аббосбек Файзуллаевнинг бўлажак рафиқаси Наманган вилоятининг Чуст туманидан.

Шу тариқа, истеъдодли футболчини энди ҳазил-мутойиба билан Наманган вилоятининг куёви деб ҳам аташ мумкин.

Мазкур хушхабар футболчининг мухлислари орасида илиқ кутиб олинмоқда. Ижтимоий тармоқларда кўплаб фойдаланувчилар ёш жуфтликни табриклаб, уларга бахтли ва мустаҳкам оила, ўзаро меҳр-муҳаббат ҳамда фаровон ҳаёт тиламоқда.

Биз ҳам ёш оилага эзгу тилакларимизни билдириб, Аббосбек Файзуллаевга нафақат футбол майдонида, балки оилавий ҳаётида ҳам улкан ютуқлар, бахт ва омад ёр бўлишини тилаймиз.

Айни кунларда футболчи тўй тараддудлари билан банд. Маълумотларга кўра, унинг никоҳ оқшоми 10 июль куни Тошкент шаҳридаги тўйхоналардан бирида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Тўёлди наҳор оши маросимлари эса Сирдарё вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар