140 килодан 70 килога озган Муборак Абдуллаева ижодга қайтди

140 килодан 70 килога озган Муборак Абдуллаева ижодга қайтди

Бир пайтлар қувноқ образлари билан томошабинлар меҳрини қозонган блогер ва актриса Муборак Абдуллаева узоқ танаффусдан сўнг яна экранларга қайтди. Бу сафар у ёлғиз эмас — 78 ёшли бувиси Хурсандой ая билан “Дарё” студиясида меҳмон бўлиб, самимий ва ҳаётий суҳбат қурди.

Суҳбат давомида Муборак Абдуллаева ҳаётидаги кескин ўзгаришлар ҳақида очиқ гапирди. Унинг айтишича, бугунги Муборак аввалги экранда кўринган инсондан мутлақо фарқ қилади.

“Бугун ўзимнинг эски видеоларимни кўрсам, у ердаги Муборакни танимайман. Ташқи кўринишим, характерим, фикрлашим ва дунёқарашим бутунлай ўзгарди. Агар менга ўша ролларни яна ижро этиш таклиф қилинса, буни уддалай олмаслигимни айтаман. Ўша пайтларда ёшликнинг ўзгача шижоати ва энергияси бор экан. Ҳозир эса экрандаги ўзимни кўриб, 'наҳотки бу мен бўлган бўлсам', деб ҳайрон қоламан”, — деди у.

Adras kiyimli uch nafar oʻzbek ayoli jilmayib turibdi.

Муборакнинг таъкидлашича, энг катта ўзгаришлардан бири унинг вазни билан боғлиқ. У 140 килограммдан 70 килограммгача озганини айтиб, бу жараён нафақат ташқи кўринишини, балки бутун ҳаётини ўзгартирганини билдирди.

“140 килограммдан 70 килограммгача озганимдан кейин худди ичимдан бир инсон чиқиб кетгандек бўлди. Экранларда шўх-шодон юрадиган, қайнона ва келин образларини жонлантирадиган Муборак гўё ортда қолди. Ҳатто бир муддат ўзимни ҳам йўқотиб қўйдим. Шундан кейин ўзимни қайта кашф этишга киришдим. Энди ҳаётимда бошқа қизиқишлар пайдо бўлди. Илгари тил ўрганишга умуман қизиқмасдим, ҳозир эса янги тилларни ўрганяпман. Руҳий ва маънавий жиҳатдан ҳам ўзим устимда ишлашни бошладим”, — дейди у.

Суҳбат фақат ижод ҳақида эмас, балки оила ва тарбия мавзулари билан ҳам бойиди. Хурсандой ая ўзининг кўп йиллик ҳаётий тажрибасига таянган ҳолда қиз фарзанд тарбияси, оиладаги меҳр-оқибат, аёлнинг сабри, рашк ва қайнона-келин муносабатлари ҳақида самимий фикрларини билдирди.

Milliy kiyimdagi uch ayol va hijobli ayolning yonma-yon kollaji.

Томошабинлар эса нафақат Муборак Абдуллаеванинг ижодга қайтганини, балки унинг ҳаётга бўлган мутлақо янги қарашларини ҳам яқиндан кўриш имконига эга бўлди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар