Алишер Файз мактабдаги сирини илк бор ошкор қилди (видео)

1 дақиқа ўқиш447
Алишер Файз мактабдаги сирини илк бор ошкор қилди (видео)

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файз “Navo news” дастуридаги суҳбатда мактаб давридаги қизиқарли хотиралари билан ўртоқлашди. Хонанда ёшлигида бир воқеа унинг ҳаётига катта таъсир қилганини айтиб берди.

Алишер Файзнинг сўзларига кўра, мактабда қайсидир битта фанни алоҳида ёқтирганини айта олмайди. Бироқ биринчи чоракда яхши ўқимаганидан сўнг, уйидагилардан қаттиқ танбеҳ эшитган.

“Шундан кейин ўзимга ваъда берганман: кейинги чоракда барча фанларни фақат '5' баҳога ёпаман, деб”, — дейди хонанда.

Унинг айтишича, орадан кўп ўтмай китобларини йўқотиб қўйган ва кутубхонадан бошқа китоб олган. Энг қизиғи, ўша китобнинг ичида деярли барча фанларнинг жавоблари қалам билан ёзиб қўйилган экан.

“Буни биринчи марта айтяпман. Аввалига ўша ёзилган жавоблардан фойдаланиб айтиб берардим. Кейинчалик эса ўзим ҳам яхши ўқий бошладим, китобдаги ёзувларга эҳтиёж қолмади”, — дея кулиб эслади санъаткор.

Алишер Файзнинг таъкидлашича, айнан шу воқеа унга ҳаётдаги муҳим ҳақиқатни англатган.

“Бирор нарсани чин дилдан ният қилиб, олдингизга мақсад қўйсангиз, ҳаёт сиз учун керакли эшикларни ўзи очиб беради. Мен бунга ўша пайтдаёқ ишонганман”, — деди хонанда.

Мазкур суҳбат ижтимоий тармоқларда ҳам илиқ кутиб олиниб, мухлислар хонанданинг самимий хотиралари ва ҳаётий фикрларини юқори баҳолашди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?