Азиза Якубованинг турмуш ўртоғи қамоқдан чиқди

Азиза Якубованинг турмуш ўртоғи қамоқдан чиқди

Актриса Азиза Якубованинг турмуш ўртоғи озодликка чиқди. Унинг яқинлари ва фарзандлари билан учрашуви ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.

Маълум қилинишича, актриса оила аъзоларининг қувончли учрашуви акс этган видеони Instagram саҳифасида эълон қилган. Видеода яқинлари уни кўз ёшлари билан кутиб олгани акс этган.

Ушбу хабар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Фойдаланувчилар Азизага турмуш ўртоғи билан ярашиш ва муносабатларини қайта тиклаш учун яна бир имконият беришни тавсия қилишган.

Актриса эса кузатувчиларнинг маслаҳатларига жавобан: «Ўйлаб кўраман», деб ёзган.

Энди мухлислар Азиза Якубованинг қандай қарор қабул қилишини кутмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар